13:00 / 21.04.2022
1 337

Украинадаги урушда бўлиб қайтган россиялик журналист: Кадр ортида қолган нарсалар ҳақида

Украинадаги урушда бўлиб қайтган россиялик журналист: Кадр ортида қолган нарсалар ҳақида
Елена Костюченко Украинага Россиянинг «Новая газета» мухбири сифатида борган эди. Унинг Одесса, Херсон ва Николаев шаҳарларида тайёрланган репортажлари ушбу газетада цензура чекловлари билан эълон қилинган. Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилинганига қарамай, Бош прокуратура ва «Роскомнадзор» талаби билан матнлар ўчириб ташланган, «Новая газета» эса ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган.

«Новая газета. Европа» нашри учун махсус равишда Елена Костюченко Украинадаги урушда ўзи кўрган нарсалар ҳақида гапириб берди.

— Бучада ўлдирилганларнинг фотосуратларини кўргандан кейин, улар ичингизда умрбод қолади, худди абадий сиймолар каби. Лекин ўша ерга, урушнинг ичига тушиб қолганингизда, ҳар битта сиймо тугал маъно касб этади. Буни фотосуратлар етказиб бера олмайди, мен жуда кучли ҳис қилган нарса шуки, бу Украина учун шунчаки уруш эмас — бу Украина учун Буюк Ватан уруши. Бу — халқ жуда жипс бўлиб бирлашган лаҳза, бу айни вақтда содир бўлмоқда.

Ҳамма одамлар бирлашган: маскировка тўрлари болалар боғчаларида тўқилмоқда; Молотов коктейллари мактабларда тайёрланмоқда; одамлар ҳудудий мудофаага ёзилиш учун пора оладиганларни қидирмоқда (ҳозир ҳудудий мудофаага кириб бўлмайди); одамлар кўнгилли сифатида фронтга бормоқда, ва ҳарбий комиссариатлар (военкомат) олдидаги навбатлар ҳақидаги ҳикояларнинг барчаси — ҳақиқат. Бу навбатларни, одамлар бирлашиши лаҳзасини ўз кўзларим билан кўрганман.

Волонтёрлик (кўнгиллилар) ҳаракати ҳам ғоят катта: у бутун Украинани қамраб олади. Бутунлай турлича касблар, ҳар хил ҳаёт тажрибаларига эга одамлар бошқаларга ёрдам бериш учун уюшмоқда. Улар бераётган кўмакнинг қамрови кенг.

Бу урушда мен нуқул совқотардим: бу ҳақиқатан ҳам жуда совуқ баҳор бўлди ва бўляпти. Украинларнинг шундай гапи бор: «Лаънати руслар баҳорни ўғирлади». Баҳор жуда совуқ бўляпти. Иситиш тизими ўчирилган, инфратузилма издан чиққан аҳоли пунктларида, шаҳарларда одамлар яшаш учун совуқ билан курашди. Совуқ ҳам жиддий душман, лекин уни фотосуратларда кўриб бўлмайди.

Ва умуман олганда, урушдаги маиший ҳаёт: овқат қидириш ва тайёрлашга ёки А нуқтадан Б нуқтага боришга кетадиган вақт; комендантлик соати қанча вақтни олиб қўйиши; юрган миш-мишлар, уларни текшириб кўришга (қай бири ҳақиқат-у, қай бири ёлғонлигини) уринишлар — буларнинг барчаси ҳам кадр ортида қолади.

Давоми бор... Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги урушда бўлиб қайтган россиялик журналист: Кадр ортида қолган нарсалар ҳақида