Фото: Кремль сайти
Россия президенти Владимир Путин Мариуполдаги саноат зоналарини штурм қилиш мақсадга мувофиқ эмаслигини айтиб, уни бекор қилишни буюрди. Бу ҳақда Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда маълум қилди.
«Бу биз ўйлашимиз керак бўлган ҳолат, — яъни, биз доимо ўйлашимиз керак, аммо ҳозирги ҳолатда кўпроқ, — аскарларимиз ва офицерларимиз ҳаёти ва соғлигини. Бу саноат объектларидаги катакомбаларга (ер остидаги айланма чалкаш йўллар) тушиб, эмаклаш керак эмас», — деган Путин.
«Мазкур саноат зонасини ҳатто пашша ҳам учиб ўта олмайдиган қилиб, блоклаб қўйинг», — дея қўшимча қилган президент.
Шойгу Путин билан учрашувда «Азовстал»дан ташқари бутун Мариупол россиялик ҳарбийлар назоратига ўтганини маълум қилган. «Азовстал»да икки минг атрофида украин жангчилари яширингани, у ерда шунингдек тинч аҳоли вакиллари бўлиши мумкинлиги айтилган. Вазир завод ҳудуди ўраб олинганини қўшимча қилган.
Шойгу Украина армиясининг Мариуполдаги йўқотишларини маълум қилган: 8,1 минг ҳарбийдан 4 мингдан ортиғи ҳалок бўлган, 1478 нафар украин ҳарбийси асир тушган.
Унинг маълумотига кўра, уруш бошидан буён Россия кучлари Мариуполдан 142 минг кишини эвакуация қилган. Сўнгги кунларда Россия «Азовстал»дан тинч аҳоли вакиллари чиқиши учун сукунат режими эълон қилган, аммо у ердан ҳеч ким чиқмаган. «Аммо бошқа тинч фуқаролар, 100 мингдан ортиқ киши, чиқа олди», — дея қўшимч қилган вазир.
«Ҳалигача қуролни ташламаганларнинг барчасига яна таклиф қилинг. Россия томони тегишли халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ уларнинг ҳаёти омон қолиши ва уларга муносиб муомалада бўлишни кафолатлайди. Ярадорларнинг барчасига малакали тиббий ёрдам кўрсатилади», — деган Путин.
Азовстал, Россия президенти, Мариупол Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?