Елена Костюченко Украинага Россиянинг «Новая газета» мухбири сифатида борган эди. Унинг Одесса, Херсон ва Николаев шаҳарларида тайёрланган репортажлари ушбу газетада цензура чекловлари билан эълон қилинган. Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилинганига қарамай, Бош прокуратура ва «Роскомнадзор» талаби билан матнлар ўчириб ташланган, «Новая газета» эса ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган.
«Новая газета. Европа» нашри учун махсус равишда Елена Костюченко Украинадаги урушда ўзи кўрган нарсалар ҳақида гапириб берди.
— Оддий фуқаролар машиналарини нима сабабдан ўққа тутишларини билмайман. Болалар уйи тарбиячилари ўтирган машина ҳайдовчиси айтдики, огоҳлантирувчи ўқлар отилган бўлиши мумкин, лекин ҳеч ким буни тушунмаган, чунки одамлар огоҳлантирувчи ўқларни таниб оладиган даражада кўп эшитмайди.
Херсоннинг ўзида мен ҳам ёниб кетган машиналарни кўрганман. Жасадлар олиб кетилган, аммо ёнган машиналарнинг ўзи қолган. Бу қандай бўлган? Нима учун? Бу вақтда уларни нима бошқарган?
Хабарим бор, судтибэкспертиза бюросидан марҳумларни қабристонга ташийдиган машина ўққа тутилган. Биттагина машина ҳар куни одамларни дафн қилиш учун битта йўналишдан юради. Марҳумларнинг қариндошлари ҳозир бормай қўйган, чунки блокпостлардан ўтиш қийин ва хавфли. Видолашув моргда бўлиб ўтади, шундан кейин жасад ўралади — агар пул бўлса, тобутга, пул бўлмаса ва тобут бўлмаса, шунчаки қопга солинади. Ҳозир асосан қора санитария қопларига солиниб, қабристонга олиб кетилмоқда. Мана шу жасад ва икки гўрковни олиб кетаётган машинага ўқ узилган.
Йигитлар машинадан югуриб тушган, унинг ёнига, ерга ётиб олган, ўқ ёмғири тўхташини кутган. Улар ўқотар қуролдан ўққа тутилган, яъни машинани нишонга олиб ўқ узишган — бу шу яқиндаги қандайдир тасодифий артиллерия зарбаси бўлмаган. Кейинроқ, ўқ ёмғири тўхтаганидан кейин, улар машинага ўтириб, қайрилган ва ортга қайтиб кетган.
Бир кун марҳумлар кўмилмасдан қолиб кетган, кейин йигитларнинг ўзлари: «Жасадларни дафн қилиш керак-ку — борамиз». Ва улар ўша йўналиш бўйича жасадларни дафн қилиш учун йўл олган ва бу сафар улар ўққа тутилмаган. Яъни бу қандай содир бўлган, нима учун, ўзи умуман нима сабабдан жасад ташувчи машинага ўқ узилган, нимани кўзлаб бундай қилишади, буларни тушуна олмайман.
Давоми бор...
Новая газета, Елена Костюченко, Роскомнадзор, Цензура чекловлари, Украинадаги уруш Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”