09:47 / 22.04.2022
1 143

Зеленский: Мариуполдаги биноларнинг 98 фоизигача вайрон қилинган

Зеленский: Мариуполдаги биноларнинг 98 фоизигача вайрон қилинган
Украина президенти Владимир Зеленский Франциянинг BFMTV телеканалига интервью берди.

«Маҳаллий халқ, болалар, кексалар ва ҳарбийлар қамалда. Бу урушдан ҳам кўра, кўпроқ Мариупол ва унинг аҳолисига қарши ўтказилаётган террорчилик операциясини эслатади. У ердаги биноларнинг 95-98 фоизи бузилган, мактаблар, болалар боғчалари, оддий тураржойлар, заводлар — ҳаммаси», — деди Зеленский.

Шаҳарда ўқ овози тинмагани учун одамлар кўчага чиқишга ҳам қўрқади.

Зеленскийнинг айтишича, шаҳар аҳолисининг бир қисми Украина назоратидаги Запорожье вилоятига, яна бир қисми РФ назоратидаги ҳудудларга ўтган. Россия томонига ёки унинг назорати остидаги ҳудудга кетган минглаб одамлардан дом-дарак йўқ.

«Болалар, катталар, улар шунчаки йўқолиб қолди. Улар турли шаҳарларда, Россия ҳудудида ташкил қилинган махсус лагерлардалигини биламиз, бироқ айримлар изсиз йўқолди. Ҳозирда 3,5 мингдан 5 минг нафаргача ўша томонга кетган болалар бедарак йўқолди. Бу қўрқинчли фожиа», — деди Украина президенти.

Россия Украинага қўшин киритганидан сўнг Мариуполда мисли кўрилмаган гуманитар инқироз юзага келди. Мариупол мэри шаҳарнинг 20 минг тинч аҳолиси қурбон бўлгани ҳақида маълум қилган. Қамалда қолган Мариуполда тахминан 120 минг тинч аҳоли борлиги айтилмоқда. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: Мариуполдаги биноларнинг 98 фоизигача вайрон қилинган