Елена Костюченко Украинага Россиянинг «Новая газета» мухбири сифатида борган эди. Унинг Одесса, Херсон ва Николаев шаҳарларида тайёрланган репортажлари ушбу газетада цензура чекловлари билан эълон қилинган. Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилинганига қарамай, Бош прокуратура ва «Роскомнадзор» талаби билан матнлар ўчириб ташланган, «Новая газета» эса ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган.
«Новая газета. Европа» нашри учун махсус равишда Елена Костюченко Украинадаги урушда ўзи кўрган нарсалар ҳақида гапириб берди.
— Николаев шаҳридаги ҳарбий қисм казармаси 7 март куни тонгги 5 да — одамлар ухлаб ётган пайтда нишонга олинган эди. Тўққиз киши ҳалок бўлган. Уларнинг 5 нафари муддатли ҳарбий хизматчи. Тушунишингиз учун айтаман, украиналик муддатли ҳарбий хизматчилар умуман урушда иштирок этмайди. Улар ҳарбий хизматга чақирилувчилар. Украинада 20 ёшдан чақирилади, яъни улар муддатли ҳарбий хизматни ўтайдиган ёш йигитлар. Бир жасад топилмаган. Уни қидирганларига гувоҳ бўлганман. Бир неча кун давомида вайроналарни титиб чиқишган. Николаевдан кетганимдан кейин, яна бир казарма нишонга тушганини, ўта кўп киши ҳалок бўлганини эшитдим. Менга 100 киши дейишди, аммо якуний рақамлар қандай бўлганини билмайман.
Мен омон қолган йигитлар билан суҳбатлашиб кўрдим. Улардан бирининг исми Ярослав эди. У билан бирга хизмат қилган дўстларининг барчаси ҳалок бўлган. Фақат у ва дўсти Энтони тирик қолган. У менга шундай деди: «20 ёшдаман. Ветеринар бўлиш учун ўқидим. Энди ҳеч кимга ачинмайман». Мана, раҳм-шафқат, ачиниш ҳисси сиқиб чиқарилиб, унинг ўрнини уруш эгаллаган ҳолат. Ҳамма нарсани уруш эгаллаб олади — бу ҳаммага тегишли ҳолат.
Худди шундай ҳолатни Донбассда [2015-yilda] ҳам кўргандим. Яъни аста-секинлик билан инсонийликдан чиқиш юз беради. Украина қўмондонлиги бунга борича қаршилик кўрсатаётганига гувоҳ бўлдим: ҳарбий хизматчиларга ғанимларни таҳқирламаслик, жангчиларни динига қараб ҳақоратламаслик ҳақида турли даъватлар бўлганди.
Масалан, ҳалок бўлган қодировчиларни чўчқа терисига ўраш ҳақидаги таклифлар бўлганди. Аммо, албатта, уруш қанчалик узоқ давом этгани сари одамларда инсонийлик туйғуси шунчалик камайиб боради.
Волонтёрлардан бири менга ҳалок бўлган россиялик жангчилар суратлари жойлаб бориладиган Telegram-канални кўрсатиб, жуда шодланган эди. Биласизми, шундай дастурча бор: у ерга одамнинг суратини киритасиз — ва у, гўёки, кулади, қандайдир қўшиқни айтади, рақсга тушади. Қатл қилинган россияликлар — чирий бошлаган, техника эзиб қўйган, оёқ-қўллари узилиб кетган мурдаларнинг суратлари — куйламоқда ва рақсга тушмоқда. Ва ўша волонтёр айтдики, улар қариндошлари ҳозир Украинада жанг қилаётганларни қидириб топишга ҳаракат қилиб, уларга шу видеоларни жўнатар экан.
Давоми бор...
Новая газета, Елена Костюченко, Роскомнадзор, Цензура чекловлари, Украинадаги уруш Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди