Фото: Elle
Хонанда Ник Жонас ва актриса Приянка Чопра фарзандига Малти Мари деб исм қўйди. Бу оммавий ахборот воситаларининг қўлига тушган туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг суратидан маълум бўлди, деб ёзади Elle нашри.
Жуфтлик ўз саҳифаларида шахсан эълон қилганидек, 2022 йил 15 январь куни Калифорнияда машҳур жуфтликнинг қизи суррогат онанинг ёрдами билан дунёга келди. Чақалоқ муддатидан олдин туғилгани учун ҳам жуда заиф эди. Ҳомиладорликнинг олтинчи ойида туғилган чақалоқнинг ота-онаси барча вақтларини янги оила аъзосига бағишлаш учун фаолиятида бироз танаффус қилди.
Малти — ҳинд тилидан келиб чиққан санскрит исми бўлиб, «хушбўй гул» ва «ой нури» деган икки маънога эга.
Эслатиб ўтамиз, Приянка Чопра ва Ник Жонас олти ойлик муносабатлардан кейин 2018 йилда турмуш қурган. Уларнинг тўйи насроний ва ҳиндуийлар урф-одатларига кўра, Жодхпурдаги Bhawan Palace саройида ўтказилган.
Приянка Чопра, Ник Жонас, Малти «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди