18:00 / 22.04.2022
2 702

Россия ҳарбийлари Украинадаги урушнинг иккинчи босқичидан кўзланган мақсадни айтишди

Россия ҳарбийлари Украинадаги урушнинг иккинчи босқичидан кўзланган мақсадни айтишди
Фото: Chingis Kondarov / Reuters / Scanpix / LETA
Украинадаги «махсус операция»нинг иккинчи босқичида Россия қўшинларининг асосий вазифаси Донбасс ва Украина жанубида тўлиқ назорат ўрнатиш ва Қримга қуруқлик йўлагини очишдир. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ қўмондони вазифасини бажарувчи Рустам Миннекаев маълум қилди.

Махсус операциянинг иккинчи босқичи бошланганидан бери (у икки кун олдин бошланган) Россия армиясининг вазифаларидан бири Донбасс ва Украина жанубида тўлиқ назоратни ўрнатиш бўлиб қолмоқда. Бу Қримга қуруқлик йўлагини очиш, шунингдек, Украина иқтисодиётининг муҳим объектларига таъсир ўтказиш имконини беради.

«Афтидан, биз ҳозир бутун дунё билан урушдамиз... Улар ҳеч қачон Россияни ёқтиришмаган», — деди Миннекаев.

Эслатиб ўтамиз, 18 апрел куни Украина президенти Владимир Зеленский Россия Донбасс учун жанг бошланганини эълон қилганди. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ҳарбийлари Украинадаги урушнинг иккинчи босқичидан кўзланган мақсадни айтишди