Елена Костюченко Украинага Россиянинг «Новая газета» мухбири сифатида борган эди. Унинг Одесса, Херсон ва Николаев шаҳарларида тайёрланган репортажлари ушбу газетада цензура чекловлари билан эълон қилинган. Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилинганига қарамай, Бош прокуратура ва «Роскомнадзор» талаби билан матнлар ўчириб ташланган, «Новая газета» эса ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган.
«Новая газета. Европа» нашри учун махсус равишда Елена Костюченко Украинадаги урушда ўзи кўрган нарсалар ҳақида гапириб берди.
— Мен ўзим бу уруш бўлишига ишонмаганман. Сўнгги лаҳзагача. Ҳатто шундай бўлганки, кечаси уйғониб кетганман, дугонам менга Киев бомбардимон қилинаётгани ҳақида хабар берган, мен эса: «Ким бомбардимон қиляпти?» — деб сўраганман. Россия Украина шаҳарларига бомба ёғдира олишига ишонмаганман. Ҳатто Донбассда бўлиб, кўп нарсаларни кўрганимга қарамай.
Гап муросаларда эмас. Ўйлашимча, гап шундаки, барчамиз ўзимизнинг яхши ҳаётимизни бошқа одамларнинг ҳаётларидан юқорига қўямиз. Урушда ғалати лотереяга ўхшаган ҳиссиёт бор. У, албатта, анча кам даражада бўлса-да, йиллар давомида Россияда мавжуд бўлиб келган. Яъни биз ҳаммамиз исталган лаҳзада қамоққа тушиб қолишимиз мумкинлигини англаган ҳолда яшаганмиз. Ҳатто сиз сиёсий бефарқ бўлсангиз ҳам. Чорак тугаётганида ментлар режани бажариши керак, дейлик, сизга наркотиклар ташлаб қўйишади ва сиз 7 йилга кесиласиз. Дугонангиз билан учрашиш учун шаҳар марказига, кафега борасиз, унинг ёнида митинг бўляпти, мент бошингизга дубинка билан уради, сиз йиқиласиз ва ҳушингизга келганда қарабсизки, ногиронсиз. Шунақа нарсалар юз бериши мумкин эди.
Биз ҳозир Бучани кўриб даҳшатга тушяпмиз ва бу асоссиз эмас. Лекин, келинг, Бесланда нималар бўлганини эсга оламиз. Гаровга олинганлар билан тўла бўлган мактаб танклар ва ўтсочарлар билан ўққа тутилганини, шиддатли ҳужум чоғида жуда кўп болалар ва катталар ҳалок бўлганини эслайлик. Улар россиялик болалар эди. Путин ўшанда уларга ачингани йўқ. Энди нима учун Бучадаги одамларга ачиниши керак? Афсуски, буларнинг барчаси анчадан буён пишиб келаётган эди. Афсуски, фашизм Россияда илгаридан ҳукм суриб келаётган эди, бу тўсатдан юз бергандек тутсак, адолатдан бўлмасди. Мен ўзим жуда уяламан. Ўтган йилларни эслаб, кам ишлаганимни тушунаман. Бундан кўпроқ нарсани қила олишим мумкин эди. Аммо менда ҳам шинамлик (комфорт) истаги, уйимни таъмирлаш, дам олишга кетиш, китоб ўқиш истаги бўлган. Инсоний хоҳиш-истаклар… Бироқ мамлакатингиз диктатурага қараб бораётганида, сиз бу истакларга берилиб, унинг бу йўлини давом эттирасиз.
Ахир аслида ҳукумат ўтган йиллар давомида ҳатто содиқликни эмас, сустликни талаб қилган. Биз унинг илтимосларини бажариб келдик, энди эса биз урушни тўхтатиб, ҳукуматни алмаштирмоқчи бўлганимизда, бизда бунинг учун восита йўқ. Бизда мухолифат йўқ, мустақил ОАВлар йўқ. Улар ё блоклаб қўйилган, ё «Новая газета» каби фаолиятини тўхтатишга мажбур қилинган. Бизда сайловлар йўқ, парламент йўқ. Урушни тўхтатиш учун қўлимизда жуда кам қуроллар қолган, лекин бу биз ҳаракат қилмаслигимиз керак, дегани эмас.
Новая газета, Елена Костюченко, Роскомнадзор, Цензура чекловлари, Украинадаги уруш Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди