11:56 / 23.04.2022
956

Қирғизистон ташқи ишлар вазири истеъфога чиқди

Қирғизистон ташқи ишлар вазири истеъфога чиқди
Жеенбек Кулубаев
Фото: «Mfa.gov.кг»

Руслан Казакбаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди. Мамлакат президенти Садир Жапаров ТИВ раҳбарини бўшатиш ҳақидаги фармонни имзолаган.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири вазифасини Президент администрациясида ташқи сиёсат бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган Жеенбек Кулубаев бажаради. Жапаров тегишли фармон билан уни ҳам аввал администрацияда эгаллаб турган лавозимидан озод қилган.

Казакбаев икки марта 2010 – 2012 йилларда ва кейинчалик 2020 йил 14 октябрдан 2022 йил апрель ойигача ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаганди. Шунингдек, у 2009 йилда ташқи ишлар вазири ўринбосари, 2004 – 2009 йилларда эса Қирғизистоннинг Истанбулдаги бош консули лавозимида ишлаган.

Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Кулубаев 2018 – 2021 йилларда Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчиси бўлган. Бунга қадар 2007 – 2009 йилларда Малайзия, 2009 – 2013 йилларда Хитойдаги элчи, ўриндошлик асосида Монголия ва Сингапурдаги элчи (Пекиндаги резиденцияда 2010 – 2013 йиллар) лавозимида фаолият олиб борган. 2013 – 2016 йилларда ТИВнинг Осиё ва Африка департаментига раҳбарлик қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон ташқи ишлар вазири истеъфога чиқди