Фото: Reuters
Франциянинг амалдаги етакчиси Эммануэль Макроннинг президентлик сайловида ғалаба қозонгани эълон қилинганидан кейин, мамлакатда норозилик намойишлари авж олди, деб ёзмоқда Reuters.
«Сариқ жилетлилар» ҳаракати аъзолари сўнгги ҳафталарда Парижда кўчаларга чиқиб, Франциянинг амалдаги президентига овоз бермасликка чақираётган эди.
Хабар қилинишича, полиция намойишчиларга қарши кўзни ёшлатувчи газ ишлатган. Парижда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари марказий Шатле туманида норозилик намойиши учун йиғилган, асосан ёшлардан иборат оломонни тарқатишга уринган.
Шунингдек, Париж марказида полиция фуқаролик машинасига қарата ўт очишга мажбур бўлгани айтилмоқда. Машина дастлаб патруль ходимининг сўровига биноан тўхтаган, бироқ ҳайдовчи тўсатдан газни босиб, тўғри полицияга қараб ҳайдаган. Ҳуқуқ-тартибот ходимларидан бири ўзини ҳимоя қилиш мақсадида машинага қарата ўт очган. Оқибатда машинада бўлган икки киши ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳатланган.
Франциянинг бошқа шаҳарларида ҳам шиддатли намойишлар бўлиб ўтди. Тулуза, Лион ва Ренн шаҳарларида намойишчилар кўчаларга чиқди. Ренн шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувлар юз берди. Намойишчилар кўчада буюмларга ўт қўйган.
Эслатиб ўтамиз, Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон президентлик сайловларининг иккинчи турида 58,54 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, унинг рақиби Марин Ле Пен мағлубиятини тан олди.
Сайловларнинг биринчи турида Макронга 27,85 фоиз, Ле Пенга эса 23,15 фоиз сайловчи овоз берганди.
Макрон 2002 йилдан буён иккинчи марта ғалаба қозонган илк франциялик президентга айланди. Биринчи марта у ҳокимият тепасига 2017 йилги сайловларда келганди (ўшанда у Ле Пенни 66,1/33,9 фоиз овозлар нисбати билан ортда қолдирган). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда