13:27 / 25.04.2022
1 117

АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам ваъда қилди

АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам ваъда қилди
Фото: Zelenskiy / Official
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва мудофаа вазири Ллойд Остин якшанба куни Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашди. Америка Давлат департаменти Киевга ташриф ҳақида Жо Байден маъмуриятининг икки мулозими ҳам Украинани тарк этганидан кейингина хабар берди.

Бу Россия Украинага бостириб кирганидан буён юқори мартабали америкалик амалдорларнинг Киевга илк ташрифи бўлди. Украинага 713 млн доллар миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам ваъда қилинган.

«Биз кучли оғир қуролларга эга бўлишни истардик», деганди учрашувдан олдин Зеленский ва сўнгги ҳафтада қурол етказиб бериш билан боғлиқ ҳолат яхшиланганини қайд этган.

Блинкеннинг сўзларига кўра, Байден АҚШнинг Украинадаги янги элчисини тайинлайди. Аввалги элчи Мари Йованович 2019 йилда Киевдаги фаолиятини муддатидан олдин якунлаганди.

Янги элчи айни вақтда АҚШнинг Словакиядаги элчиси ҳисобланган Бриджит Бринк бўлиши кутилмоқда. АҚШ давлат котиби уруш туфайли кетган дипломатлар босқичма-босқич Киевга қайтарилишини маълум қилган.

Пентагон раҳбари Остин энди Германияга йўл олган, Рамштайндаги Америка базасида у 20 мамлакат вакиллари билан учрашиб, Украинага ҳарбий ёрдам масаласини муҳокама қилади.

Маълумот учун, АҚШ бунгача апрел ойи давомида икки марта Украинага 800 млн долларлик ҳарбий ёрдам пакетларини ажратганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам ваъда қилди