Дунёнинг қатор мамлакатларида тарқалаётган номаълум инфекция болаларнинг жигарига жиддий зиён етказаётгани ҳақида хабар қилинганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти куни кеча бўлиб ўтган брифингда ушбу хавфли хасталик юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур вируснинг белгилари ҳам, асоратлари ҳам гепатитники билан жуда ўхшаш. Аммо текширувларда у гепатитнинг ҳеч бир, яъни А, B, С, D ва E турларига мансуб эмаслиги маълум бўлди.
Ҳозиргача бу хасталикка чалинган болалар сони Буюк Британияда 114, Испанияда 13, АҚШда 9, Данияда 6, Ирландияда 5, Исроилда 2 нафарни ташкил этмоқда. Нидерландия ва Италияда ҳам 4 нафардан ўғил-қизда инфекция аниқланди. Қолаверса, Франция ва Норвегиядан икки нафардан, Бельгия ҳамда Руминияда эса бир нафардан беморда вирус қайд этилди.
Таҳлилларга кўра, беморлар орасида бир ойлик чақалоқдан 16 ёшли ўcмирларгача бор. Энг ёмони, улардан бир нафари касаллик асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Умуман, ҳозир инфекцияни юқтирганларнинг ўн фоизи ҳаёти жиддий хавф остида. Уларда тезкор жигар трансплантацияси ўтказиш талаб этилмоқда.
ЖССТнинг баёнотида хасталик қорин оғриқи, диарея, қайт қилиш сингари аломатлар билан намоён бўлаётгани айтилади. Аксарият ҳолларда юқори тана ҳарорати кузатилаётгани йўқ.
Аммо дастлабки таҳлилларга кўра, 74 нафар бемор болада аденовирус асоратлари кузатилган. Шунга қарамай, мутахассислар касалликнинг келиб чиқиши қайсидир турга мансуб мавжуд вируслар билан боғлиқ, деган аниқ хулосани айтишга шошилгани йўқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда