Россия президенти Владимир Путин россиялик машҳур журналистлардан бирига қарши суиқасд тайёрланганини айтди. ФСБнинг аниқлик киритишича, гап Владимир Соловьев ҳақида кетмоқда.
«Бугун тонгда ФСБ томонидан россиялик машҳур журналистлардан бирига қарши суиқасд уюштиришга уринган террорчилар гуруҳи қўлга олинди», деди Путин Россия бош прокуратурасида чиқиш қилар экан.
Кейинчалик Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) гап Владимир Соловьёв ҳақида кетаётганини маълум қилди.
«Россия тергов қўмитаси томонидан мамлакат ҳудудида фаолияти чекланган «National Socialism/White Power» гуруҳи аъзоси бўлмиш Россия фуқаролари қўлга олинган. Улар Украина Хавфсизлик хизмати топшириғи билан машҳур журналист Владимир Соловьёвни ўлдиришни мақсад қилган», дея ФСБ вакилининг сўзларини келтирган «Интерфакс».
Унинг сўзларига кўра, гуруҳ Соловьёвни ўлдиргач, чет элга қочишни мақсад қилган. Хабарда ёзилишича, қўлга олинганларнинг уйидан 8 та «Молотов коктейли», қўлбола портловчи қурилмалар, 6 та Макаров тўппончаси, қирқма милтиқлар, 5 та граната ва мингдан ошиқ патронлар топилган.
58 ёшли Соловьёв Россия ҳукумати позициясини тарғиб қилувчи асосий пропагандачи журналист ҳисоланади. У Россия федерал каналларида кўрсатувлар тайёрлайди, Владимир Путин билан бир неча марта интервью уюштирган. Россия Украинага бостириб киргач, кўплаб сиёсатчилар қаторида Соловьёв Ғарбнинг персонал санкцияларига учраб, унинг YouTube'даги канали ёпилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда