Фото: РИА Новости
Арманистон пойтахти Ереванда бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб чиққан намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлди.
Тўқнашувга парламент депутати Гегам Манукяннинг устунга Пашиняннинг карикатураси акс этган фотосуратни ёпиштиришга уриниши сабаб бўлди. Полиция унга халақит қилишга уринган, аммо депутат мақсадини амалга оширган.
Душанба куни Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилаётган мухолифат тарафдорлари пойтахтдаги асосий транспорт тугунларидан бирида ҳаракатни тўхтатиб қўйганди.
Аввалроқ парламентнинг "Армения" мухолиф фракциясидан бўлган вице-спикери Ишхан Сагателян 25 апрелдан бутун Арманистонда тўхтовсиз норозилик намойишлари бошланишини эълон қилганди.
Мухолифат ҳукуматнинг сиёсати "Арманистон давлатчилиги йўқотилишига олиб келади" деб ҳисобламоқда.
Яна бир мухолиф фракция етакчиси, миллий хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Артур Ванецян ижтимоий тармоқлардаги мурожаатида 25 апрелдан "курашнинг иккинчи босқичи" бошланишини айтган. Ванецян 17 апрелдан буён Еревандаги Озодлик майдонида норозилик намойишлари ўтказмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда