Фото: Carscoops
Дубайда номаълум харидор АА8 автомобиль рақами учун 35 миллион дирҳам (9,5 миллион доллар) тўлади, деб хабар беради Motor.
Мазкур «чиройли» автомобиль рақами Дубайда ўтказилган Most Noble Numbers хайрия аукционида сотилган. Бундан ташқари, кимошди савдосида меҳмонларга мобил телефонларнинг «чиройли» рақамлари ҳам таклиф этилган. Автомобиль рақами бу қадар қимматга сотилганига қарамай, рекорд янгиланмаган: энг қиммат «чиройли» рақамли BААда 2008 йили сотилганди.
АА8 дан ташқари ҳарф ва рақамлар уйғунлигидан иборат бошқа уч хонали «чиройли» авторақамларга ҳам харидорлар чиққан. Масалан, F55 — 1,08 миллион долларга, V66 — 1,08 миллион долларга, Y66 — 1,03 миллион долларга сотилган. Мобил рақамлар орасида энг қиммат нархи 054 999 9999 га белгиланган — 1,4 миллион доллар.
Аукцион орқали жами 14,4 миллион доллар тўпланган. Савдолар ташкилотчиси бўлган One Billion Meals компанияси вакилларига кўра, АА8 ни сотишган тушган пулларнинг ўзига 76 миллионта тушлик сотиб олишга етади.
Энг қиммат авторақам 2008 йилда сотилган эди: бу Абу-Даби амирлигига қарашли 1 рақами бўлиб, унга Саид Абдул Жафар ал-Хури исмли шахс 14,2 миллион доллар тўлаган. «Чиройли» авторақам Bugatti Veyron гиперкарига тақилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг майида Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган хайрия кечасида АА9 давлат рақами 10 миллион доллардан қимматроққа сотилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда