11:54 / 26.04.2022
1 110

Путин Россияда «илм-фан ва технологиялар ўн йиллиги»ни эълон қилди

Путин Россияда «илм-фан ва технологиялар ўн йиллиги»ни эълон қилди
Фото: «ТАСС»
Россия президенти Владимир Путин 2022—2031 йилларни «илм-фан ва технологиялар ўн йиллиги» дея эълон қилди. Бу борада тегишли қарор ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.

Қарорда ўн йилликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
- иқтидорли ёшларни илмий изланишларга жалб этиш;
- жамият ва мамлакат тараққиётининг энг муҳим вазифаларини ҳал қилишда тадқиқотчилар ва ихтирочиларни жалб қилишга кўмаклашиш;
- Россия фуқаролари учун рус илм-фанининг ютуқлари ва истиқболлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш.

Қарорга мувофиқ дастурнинг асосий босқичларини назорат қиладиган махсус Мувофиқлаштирувчи қўмита тузилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ҳам Россияда «илм-фан ва технология» йили деб эълон қилинган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Россияда «илм-фан ва технологиялар ўн йиллиги»ни эълон қилди