18:48 / 26.04.2022
1 399

Украина Россия ҳудудидаги нишонларга ҳужум қилиш ҳуқуқига эга — Британия Мудофаа вазирлиги

Украина Россия ҳудудидаги нишонларга ҳужум қилиш ҳуқуқига эга — Британия Мудофаа вазирлиги
Фото: «Life.ru»
Буюк Британия Қуролли Кучлари вазири Жеймс Хиппи «Украина тупроғида ўлим ва қон тўкилишига бевосита ҳисса қўшадиган таъминот занжирларини узиш» мақсадида Украинанинг Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришини «мутлақо қонуний» деб атади.

Вазирнинг айтишича, бунинг учун Британия томонидан етказиб берилган қуроллардан фойдаланилгани муаммо саналмайди, деб ёзади The Guardian.

«Бизнинг (Британия) қуролларимиз украиналиклар томонидан Россиянинг қонуний ҳарбий нишонларига қарши қўлланилиши мақбулми, деган савол ташланмоқда? Нишонни қурол ишлаб чиқарувчи ёки экспорт қилувчи эмас, балки украиналикларнинг ўзи танлайди», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган BBC.

Хиппининг таъкидлашича, худди шу даражада Россиянинг таъминот занжирларини йўқ қилиш учун Ғарбий Украинадаги нишонларга зарба бериши қонунийдир. «Бу урушнинг бир бўлаги», — деди у.

Россиянинг Украина билан чегарадош вилоятлари, жумладан Белгород ва Брянск вилоятлари расмийлари Украина томонидан мунтазам равишда ўққа тутилаётгани ҳақида хабар бермоқда. Украина одатга мувофиқ бу айбловларга изоҳ бермаяпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Россия ҳудудидаги нишонларга ҳужум қилиш ҳуқуқига эга — Британия Мудофаа вазирлиги