13:10 / 27.04.2022
994

Украинадаги уруш Ливанда очарчиликни юзага келтириши мумкин

Украинадаги уруш Ливанда очарчиликни юзага келтириши мумкин
Фото: Reuters
Бир неча йил давом этган сиёсий ва молиявий инқироздан кейин Ливан аҳолиси энди очарчилик хавфи остида қолиши мумкин. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берган.

Нашрнинг ёзишича, Германия иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазири Свеня Шульцэ мамлакатнинг Украина ҳамда Россиядан импорт қисқаргани туфайли Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури учун ажратиладиган ёрдам миқдорини 10 миллион еврога етказишини маълум қилган.

«Биз одамларнинг кунлик эҳтиёжлари учун озиқ-овқатга эга эмаслигини кўряпмиз. Россиянинг Украинага бостириб кириши Ливандаги озиқ-овқат инқирозини янада оғирлаштирди. Украина товарларни етказиб бера олмаётгани оқибатида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кўтарилмоқда», – деган Шульцэ.

UNISEF маълумотлари бўйича, Ливанга буғдойнинг 80 фоизини Украина ва Россия етказиб беради. Бутун дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиб бораётгани ушбу муаммони янада мураккаблаштиради, портдаги вайронагарчиликлар сабаб донни асрайдиган омборхоналар ҳам етишмаяпти.

«Икки йилдан кам давр мобайнида тўртта катта инқироз юз берди. Улар Ливан бошидан ўтказаётган оғир вазиятни ва инқирозни янада кескинлаштирди: мамлакат 2019 йилда иқтисодий ва молиявий инқироз, COVID-19 пандемияси, Байрутда портнинг портлаши ва Украинадаги уруш сабаб қийналмоқда», — дейди Ливан стратегик муаммолари институти директори (ЛИСА) Сами Надер.

Шульцэнинг сўзларига кўра, Ливан узоқ келажак учун қарорлар қабул қилиши, шу билан бирга, қисқа давр учун ёрдам олиб, келгусида кузатилиши мумкин бўлган ижтимоий инқирозларга чап бериши лозим.

«Ливан ҳукумати аҳоли ўзини ўзи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаши учун шу ернинг ўзида, ҳозир қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириши керак», — деган Германия вазири.

Жаҳон банки Ливан иқтисодиёти 2019–2021 йилларда 60 фоизга қисқарганини бугунги кундаги энг оғир молиявий инқироз деб баҳолаган. Бундан ташқари, Ливан лираси ўз қадрининг 90 фоизини йўқотган. Банклар капитал ҳаракатининг норасмий назоратини жорий қилган ва одамларни ҳисоб рақамларидаги омонатларидан маҳрум этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги уруш Ливанда очарчиликни юзага келтириши мумкин