Фото: Қирғизистон бош прокуратураси
Қирғизистон президенти Садир Жапаров жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида мамлакат бош прокуратурасига чақиртирилди.
"Ҳақиқатан Жапаров гувоҳ сифатида чақиртирилди", - деди бош прокуратура вакили.
Унинг сўзларига кўра, гап 2010 йил июнда республика жанубида содир бўлган оммавий тартибсизликлар бўйича қўзғатилган жиноят иши ҳақида бормоқда.
2010 йил 10 июн куни Қирғизистон жанубида қирғизлар ва этник ўзбеклар ўртасида тўқнашувлар юз берганди. Натижада Ўш ва Жалолобод шаҳарларида 3746 та бинога ўт қўйилган. Моддий зарар 80 млн долларни ташкил этган.
Тартибсизликлар бўйича 5 мингдан ортиқ жиноят иши қўзғатилган, 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Расмий маълумотларга кўра, тартибсизликлар давомида 400дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, 2 мингга яқин инсон жароҳатланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда