date
views 1 031

Назарбоевнинг ваколат ва имтиёзлари тўғрисидаги қонунни бекор қилиш режалаштирилмоқда

Назарбоевнинг ваколат ва имтиёзлари тўғрисидаги қонунни бекор қилиш режалаштирилмоқда
Фото: Reuters
Қозоғистон Конституциясига киритиладиган тузатишларда биринчи президент тўғрисидаги қонуннинг амал қилишини тўхтатиш кўзда тутилган. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси спикери Ерлан Кошанов маълум қилди.

Ушбу қонун билан республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга қатор ваколат ва имтиёзлар ажратилганди.

"Тузатишлар билан элбоши мақоми бекор қилинади. Конституцияда Назарбоев давлат асосчиси сифатида кўрсатилади. Ушбу норма қабул қилинганидан сўнг биринчи президент тўғрисидаги қонун ҳам ўз кучини йўқотади", - деди Кошанов.

Ҳозирда Қозоғистонда ишчи гуруҳ мамлакат Конституциясига тузатишлар киритиш устида иш олиб бормоқда.

Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатларини 2019 йил мартда топширганди.

2022 йил январдаги тартибсизликлардан сўнг Қозоғистон парламенти Назарбоевни Хавфсизлик кенгашига умрбод раислик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоевнинг ваколат ва имтиёзлари тўғрисидаги қонунни бекор қилиш режалаштирилмоқда