19:46 / 27.04.2022
1 144

Хитойнинг ковидни йўқ қилиш дастури мамлакат иқтисодиётини вайрон қилмоқда

Хитойнинг ковидни йўқ қилиш дастури мамлакат иқтисодиётини вайрон қилмоқда
Фото: Bloomberg
Вируснинг тарқалиши ва иқтисодиётнинг пасайиши Си Цзиньпинни Хитой иқтисодиётини қайта тиклашни тўхтатиб қўйишга мажбур қилмоқда. Хитой президенти ўтган йилги сиёсатни ўзгартириш учун кучли босимга дуч келяпти. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Коронавируснинг омикрон варианти Хитойда бошланган ва 2020 йилда Ухандан бери энг катта эпидемияга сабаб бўлмоқда.

Хитой аҳолисининг тўртдан бир қисми ҳозир қандайдир блокировка остида бўлган шаҳарларда яшайди. Шанхайнинг 25 млн аҳолиси бир ойдан кўпроқ вақт давомида ўз уйларида қолмоқда.

Шаҳардан шаҳарга юк машиналари оқими каби юқори частотали кўрсаткичлар Хитой иқтисодиёти пасайиб бораётганидан далолат беради.

Кўплаб шаҳарлар аҳолиси озиқ-овқат топишда қийналмоқда ва ҳатто дори-дармонлар етишмаслиги сабабли ўлим ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Иқтисодий кўриниш жуда ёмон. Энг оптимистик сценарийда, иқтисодиётнинг қулаши секинлашади, чунки шаҳарлар эрта ва қисқа муддатли блокировкаларни жорий қилади.

Энг ёмон сценарийда эса Хитой иккинчи ва учинчи чоракларда ҳар ой бир нечта Шанхайга дуч келиши мумкин. Бу эса ресессия хавфини оширади — мамлакат замонавий даврда ҳали бундай иқтисодий зарбаларга дучор бўлмаган.

Инфекция тарқалишининг олдини олиш учун мамлакат бўйлаб чекловлар сабаб Хитой портларидаги фаоллик кескин пасайиб, глобал таъминот занжирларини янада кескинлаштирди. Хитой молия ва валюта бозорлари сотилди, нефть ва бошқа товарлар импортига талаб пасайди.

Маҳаллий аҳоли Хитой Коммунистик партиясининг бошқарув қобилиятига шубҳа қилмоқда. Вазият шу даражага бордики, кўнгиллилар Шанхай аҳолисига озиқ-овқат етказиб беришмоқда.

Омикрон Хитойнинг ўнлаб шаҳарларига кириб борди. У февраль ойида Гонконгда минглаб одамларни ўлимига сабаб бўлган эди. Аммо Россия ва Украина ўрацидаги уруш туфайли Хитой раҳбарияти ички муаммолардан чалғиди.

Хитой қимматли қоғозлари 2008 йилдаги молиявий инқироздан кейинги энг кескин пасайишини қайд этди. Иқтисодиётнинг қарийб 20 фоизини ташкил этувчи кўчмас мулк соҳасида қарз ўсишини секинлаштириш бўйича улкан кампания бошланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойнинг ковидни йўқ қилиш дастури мамлакат иқтисодиётини вайрон қилмоқда