
Фото: Александр Демьянчук/ТАСС
Украинадаги вазиятга ташқаридан аралашишга уринилган тақдирда жавоб зарбалари яшин тезлигида берилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Путин Россия ҳозирда бошқа ҳеч ким мақтана олмайдиган воситаларга эгалигини таъкидлади.
"Биз мақтаниб ўтирмаймиз. Агар зарур бўлса, улардан фойдаланамиз. Буни ҳамма билишини истардим", — деди у.
Россия президентининг сўзларига кўра, бу масалада барча қарорлар қабул қилиб бўлинган.
“Агар кимлардир содир бўлаётган воқеаларга ташқаридан аралашишни кўзлаётган бўлса, билиб қўйишсин – улар бизга стратегик тусда хавф уйғотган бўлади”, — деди Путин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар