Фото: Bloomberg
Россия ҳозир дуч келган инқироз бир ярим йилдан икки йилгача давом этиши мумкин. Бу ҳақда Россия Ҳисоб палатаси раҳбари Алексей Кудринга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Кудриннинг сўзларига кўра, мамлакат ҳозир жуда ноаниқ вазиятда. 2022 йилда инфляция 20 фоиздан, 2023 йилда эса 6 фоиздан ошиши кутилмоқда.
«Яқин 1,5-2 йил ичида Россия жуда оғир аҳволда яшайди. Ҳозир 2009 йилдаги ва пандемия давридаги инқироздан ҳам ёмонроқ вазиятдамиз», — деди Кудрин.
Шунингдек, у бундай шароитда куч ва ресурсларни тўғри баҳолаш жуда муҳимлигини қўшимча қилди.
2022 йилда Россия ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши 8,8 фоиздан 12,4 фоизгача кузатилади. Инфляция эса базавий прогнозига кўра, тахминан, 20,7 фоизни ташкил этади. Нархларнинг ўсиши 2023 йилда 6 фоиздан ошиши кутилмоқда.
«Албатта, занжирларнинг узилиши, ишлаб чиқариш таннархининг ошиши, экспортнинг қисқариши ҳудудларимиз иқтисодиётига қандай таъсир қилишини билмаймиз. Шу боис минтақамиз иқтисодиёти ҳозирги муаммоларга жавобан жуда табақалаштирилган бўлади» — деб тушунтирди Ҳисоб палатаси раҳбари.
Бу йил Россия иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун, тахминан, 6,3 триллион рубль сарфлашни режа қилган. «Бу Миллий фаровонлик жамғармасига тушадиган барча нефть ва газ даромадлари сарфланишини англатади», — дея хулоса қилди у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда