Фото: Сергей Бобилев / ТАСС
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров армия Украинада «махсус амалиётнинг иккинчи босқичи»ни бошлагани ҳақида маълум қилганди. Киевдагилар ҳам ҳал қилувчи жанглар бошланиб кетганини айтишган. Аммо ҳозирча Донбассдаги вазият жиддий ўзгарган дейиш қийин: Россия армияси ва ДХР ҳамда ЛХР кучлари фаоллашган, аммо қатъий ҳаракатларга қўл урилгани йўқ. Очиқ маълумотларга асосланган ҳолда қайси йўналишлардан ҳужум бўлиши ҳақида аниқ хулосага келиш қийин. Амалиётга тайёрланиш узоқ давом этаётганининг ажабланарли томони йўқ: ўртага кўп нарса тикилган. Уруш натижаси, катта эҳтимол билан, операциянинг қандай шакли танланишига боғлиқ бўлади.
Россия томони урушнинг иккинчи босқичидан мақсад Донбасс ва Жанубий Украина устидан тўлиқ назорат ўрнатиб, аннексия қилинган Қримга йўлакни таъминлаш, шунингдек Молдовадаги Днестрбўйига йўл очиш эканини билдирган. Украина билан тинчлик музокаралари ҳам музлаб қолган, «Москва» крейсери ҳалокатидан ғазабланган Путин энди Украинанинг имкон қадар кўпроқ ҳудудини эгаллаб олишни истамоқда.
Лекин ҳозирча Донбассда ҳал қилувчи жангларни эслатувчи воқеалар рўй бермаяпти. Россия қўмондонлиги ҳал қилувчи ғалабага эришмоқчи бўлса, қатор муаммоларини бартараф этиши керак. Украин армияси ҳам кучларини Донбассда жамламоқда.
Украина армиясининг мамлакат шарқидаги позициялари бир қадар устунликларга эга. Бу позициялар шимол ва шарқдан Шимолий Донец дарёси билан ўралган, бу эса техникалар ва таъминотчи колонналарни олиб ўтишда жиддий муаммо туғдиради. Россия армияси бу дарё бўйида, Изюм шаҳридан жанубда биргина плацдарм (ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўриладиган майдон) ўрната олган, украин кучлари эса бир неча плацдармларга эга: Чугуев ва Лимандан Северодонецккача — бу нуқталар орқали Россия ҳарбийлари устига қарши ҳужум уюштириш мумкин.
Жанубдан, Донецк йўналишида Украина қўшинлари сўнгги етти йил давомида (минтақадаги урушнинг биринчи фазаси якунланган 2015 йилдан буён) Донбассдаги республикалар билан туташув чизиғида барпо этилган, артиллерия билан мустаҳкамланган истеҳкомларга таянади. Икки ойдан буён россиялик ҳарбийлар ва Донбассдаги икки «республика» кучлари бу истеҳкомлар занжирини ёриб ўта олмади.
Сўнгги ҳафталарда россиялик ҳарбийлар, катта эҳтимол билан, қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга тайёргарлик кўриш билан машғул бўлишди:
- Киев ва Черниговдаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган қисмларни Донбассга олиб ўтиш жараёнини якунлаш. Изюмдан жанубдаги ҳудудда аввал Киевдан шимол ва ғарбдаги ҳудудларда кўзга ташланган десант қисмлар пайдо бўлган.
- ЛХР ва ДХР кучлари Донецк ва Лисичанск шаҳарлари атрофидаги мустаҳкамланган саноат зоналари ва шаҳарлар орқали ўтишга уринмоқда.
- Лисичанскдан шарқда улар Россия захира кучлари ёрдами билан Рубежное шаҳрининг катта қисмини эгаллаган. Жанубда — Попасная шаҳрининг бир қисми айирмачилар назоратига ўтган.
- Лимандан шимолда, украинларнинг Шимолий Донец дарёси бўйидаги плацдармига юриш бошланган. Катта эҳтимол билан, Россия қўмондонлиги дастлаб ушбу плацдармни бартараф этиб, Изюмдаги қўшинлари хавфсизлигини таъминламоқчи ва/ёки Донецни шу ердан кечиб ўтиб, Славянскка шарқдан ҳужум қилмоқчи.
- ДХР кучларининг катта қисми Мариупол қамали билан банд эди. Бу ерга аввал Киев атрофида жанг қилган Тинч океани флотининг денгиз пиёдалари ҳам ташланган. Энди президент Владимир Путин шаҳардаги украин ҳарбийларининг сўнгги мудофаа қалъаси — «Азовстал» заводини штурм қилишни тўхтатишга буйруқ берган. ДХР кучларини бошқа участкаларга кўчириш бошланган.
- ДХР кучлари Донецкнинг ғарбидаги ҳудудларга — Марьинкага юриш қилишни тўхтатган. Энди шаҳар тўлиқ украин ҳарбийлари назоратида.
- Ғарбда — Великая Новоселка ва Гуляйполе ҳудудида — Украина бош штаби маълумотига кўра, россиялик ҳарбийлар юришни 19 апрел куни бошлаган, аммо ҳужумлар муваффақият келтирмаган. Шунга қарамай, мустаҳкамланган ҳудудлар ва йирик сувли тўсиқлар мавжуд бўлмаган айнан шу йўналиш келгусида Россия юришларининг асосий йўналишларидан бири бўлиши мумкин.
Россиянинг юришлари қандай кўриниш олиши мумкин?
Meduza бир неча эҳтимолий вариантларни кўриб чиқди. Уларнинг ҳар бирининг Россия кучлари учун ўз плюс ва минуслари бор, аммо ҳеч бири муваффақиятни кафолатламайди.
1-сценарий. Катта қуршов
Россия армияси Украинанинг Донбассдаги бутун гуруҳини қуршовга олиш учун шимолдан (Изюмдан жанубдаги плацдармдан) Барвенково орқали ва жанубдан (Великая Новоселка ва Гуляйполе ҳудудидан) ҳужум қилиши мумкин.
- Бу вариантнинг плюс томони. Бу йўналишда йирик агломерациялар ҳам, украинларнинг мустаҳкамланган истеҳкомлари ҳам йўқ. Муваффақиятга эришилса, бундай амалиёт Россия раҳбариятини кўзланган сиёсий мақсадга яқинлаштириши мумкин: Донецк ва Луганск областларининг ҳудудлари тўлиқ назоратга олиниши ва Украина армиясининг катта қисми мағлубиятга учратилиши. Ўн минглаб украин аскарлари қуршаб олиниши Киев билан музокараларда устун позиция тақдим этади.
- Бу вариантнинг минус томони. Ҳозирда бундай катта амалиётда муваффақиятга эришиш эҳтимоли жуда кам. Бундай катта кўламдаги режани амалга ошириш учун Россия қўшинлари шимол ва жанубда жанг билан 120 километрдан ошиқ масофани босиб ўтишдан ташқари, қанотларда асосий кучларни паналовчи ишончли аскарий қисмлар ҳам ташкил этиш керак: украинлар Харков, Полтава, Днепр ва Запорожьедан ҳам, қуршовда қолаётган ҳудуддан (Славянск, Краматорск) ҳам ҳужум қилиши мумкин. Бунинг учун эса етарлича куч йўқ. Донбассдаги амалиётда, Пентагон маълумотларига кўра, тахминан 90 га яқин батальон тактик гуруҳлари, яъни 70–90 минг атрофида ҳарбий (шу вақтгача «Азовстал» қамалида бўлган қўшинлар ҳам шунинг ичида) иштирок этиши мумкин; бу эса Украинанинг қарийб шунча ҳарбийдан иборат катта гуруҳини қуршовга олиш учун етарли бўлмайди. Шу билан бирга, бу батальонларнинг 12 таси ҳозиргача Мариуполдан Донбассга олиб ўтилгани йўқ. Бундай амалиётнинг энг эҳтимолий натижаси — украин армиясининг қанотлардан қилган ҳужумлари остида юришнинг тўхтатилиши бўлади.
2-сценарий. Фронтнинг бўлиниши
Мудофаани издан чиқариш ва Украина армияси кучларини ҳолдан тойдириш учун бир неча кетма-кет операциялар.
- Бу вариантнинг плюс томони. Ташаббусни қўлга олган ҳолда, украинларнинг турли гуруҳларига сон жиҳатдан устун бўлган кучларни қарши қўйиш мумкин.
- Бу вариантнинг минус томони. Бундай кураш Кремлга тезкор ғалаба ва сиёсий мақсадларга эришишни ваъда қилмайди. Уруш чўзилгани сари Украина кучлари устунликка эриша бошлаши мумкин: мамлакатда сафарбарлик кетмоқда, армия жонли кучлар билан тўлдирилмоқда, Ғарб эса секинлик билан бўлса-да, оғир қуроллар етказиб беришни бошлаган. Россия эса ҳамон тинчлик давридаги мунтазам армия билан урушмоқда.
3-сценарий. Кичик қуршов
Изюм жанубидаги плацдармдан (Славянск ва Краматорск) ва Донецк ҳудудидан фронт чизиғини ёриб ўтишга уриниш.
- Бу вариантнинг плюс томони. Биринчи сценарийга қараганда кичикроқ кўламдаги ҳужум, муваффақият Кремлни сиёсий мақсадларга эришишга яқинлаштиради, шу билан бирга йўқотишлар хавфи камроқ бўлади.
- Бу вариантнинг минус томони. Ҳужум шимолда Краматорск ва жанубда Донецк атрофидаги мустаҳкам ҳимояланган ҳудудлар бўйлаб кечиши керак. Катта эҳтимол билан, бундай юриш орқали ёриб ўтишга муваффақ бўлинмайди; муваффақиятсизлик биринчи ва иккинчи вариантларнинг минусларини ҳам ўзида акс эттиради: мустаҳкамланган позициялар штурм қилинишидаги ҳолдан тойишлар ҳам, украинларнинг қанотлардан қиладиган ҳужумларидан йўқотишлар ҳам бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда