1 566
Украина президенти офисининг вакили Россия нефтбазалари ва омборларидаги портлашлар ҳақида
Михаил Подоляк
Фото: Украина президенти офиси
Украина президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси, Россия—Украина тинчлик музокаралари иштирокчиси Михаил Подоляк ижтимоий тармоқда Россия билан чегарадош вилоятларда юз берган портлашлар тўғрисида фикр билдирди.
Подоляк Белгород, Воронеж ва Курск вилоятларидаги ўқ-дорилар омборлари портлаётганини ва йирик ёнилғи базалари «вақти-вақти билан» ёниб кетаётгани қайд этди. Унинг сўзларига кўра, булар — Украинадаги Россия кучларининг зирҳли транспорт воситаларини ёнилғи билан таъминлайдиган базалар.
«Белгород, Воронеж, Курск вилоятлари ҳам энди «демилитаризация» тушунчасини фаол ўрганишни бошламоқда. Қуролсизланиш ... Қандай тушунтирсам экан? Жуда оддий. Агар сиз (россияликлар) бошқа давлатга оммавий ҳужум қилишга, у ердаги барчани оммавий равишда ўлдиришга, тинч аҳолини танклар билан тор-мор этишга ва қотилликларни таъминлаш учун ҳудудларингиздаги омборлардан фойдаланишга қарор қилсангиз, эртами-кечми бунинг бадалини тўлаш керак бўлади. Россия ҳарбийларининг Украинадаги бундай интенсив ва кенг кўламли босқини панада қолмайди. Ва шунинг учун қотилларнинг Белгород-Воронеж омборлари қуролсизланиши — мутлақо табиий жараёндир. Карма шафқат билмайди».
Маслаҳатчи ўз постида Украинанинг Россия билан чегарадош ҳудудлардаги портлашларга алоқадорлигини тўғридан-тўғри тасдиқламади ҳам инкор ҳам этмади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳудудлардаги «ҳарбий инфратузилма»нинг йўқ қилиниши сабаблари «бутунлай бошқача бўлиши мумкин». «Муқаддас ҳафта (Пасхадан олдинги ҳафта — таҳр.) давомида Украинанинг Мариупол шаҳрида одамларни оммавий равишда ўлдирган гуноҳкорларнинг ишларига илоҳий аралашувдир балки», — дейилади постда.
Украинада уруш бошланганидан бери Россиянинг чегарадош вилоятлари, жумладан Белгород, Курск ва Воронеж ҳукуматлари бир неча бор ўққа тутилгани ҳақида хабар беришган, уларга кўра, ҳужумлар Украина томонидан амалга оширилган. 11 апрелдан бошлаб ушбу ҳудудларда террорчиликнинг юқори (сариқ) хавфи амал қилмоқда.
1 апрель куни Белгороддаги нефть базасида ёнғин содир бўлганди. Россия ҳукумати бунга Украина Қуролли кучларининг иккита вертолётидан берилган авиазарба сабаб бўлганини айтди. Украина томони буни рад этди. 25 апрель куни яна бир нефть базаси — Брянскдаги база ёниб кетди. Ёнғин сабабларига аниқлик киритилмаган.
27 апрелга ўтар кечаси Белгород, Курск ва Воронеж вилоятларида портлаш овозлари эшитилди. Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладковнинг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, Белгород яқинида ўқ-дорилар омбори ёниб кетган. Курск ва Воронеж вилоятлари ҳукумати ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаганини маълум қилган. Воронеж губернатори Александр Гусевнинг сўзларига кўра, натижада разведкачи дрон йўқ қилинган. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда