Россия Мудофаа вазирлиги Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Жейст Ҳиппининг Киев томонидан Россия ҳудудига зарба берилиши тўғрисидаги баёнотини провокация деб атади.
“Лондоннинг Киев режимини шунга ўхшаш ҳаракатларга тўғридан-тўғри ундаши ва уларни амалга оширишга уриниш бўлган тақдирда зудлик билан бизнинг пропорционал жавобимизга сабаб бўлади. Россия Қуролли кучлари узоқ масофани мўлжалга олувчи юқори аниқликдаги қурол билан Киевдаги тегишли қарорларни қабул қилувчи марказларга зарба бериш учун туну кун шай турибди”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Украина қўшинларининг Лондон тақдим этган қурол-яроғлардан Россиядаги объектларни ўққа тутиш учун фойдаланиши “муаммо бўлмаслигини” маълум қилган эди.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда