date

Тунги “мия таҳрирчилари”: Хотира қай тарзда уйқуда қайта ишланади?

Тунги “мия таҳрирчилари”: Хотира қай тарзда уйқуда қайта ишланади?

Кўпчилик учун уйқу — бу фақат дам олиш, руҳан тетикланиш воситаси, холос. Аммо Мичиган университети олимлари ўтказган илмий тадқиқотлар бош мия уйқу пайтида асло бекорчи эмаслигини исботлади. Аксинча, мия тунда кун давомида жамланган ахборотни саралаб, муҳим маълумотларни ажратиб олади, кераксизини эса ўчириб ташлайди. Бу жараён таҳрирчи ишига ўхшайди: тўғри, изчил, лўнда, деб маълум қилди Peopletalk.

Инсон уйқуси икки асосий фазага бўлинади: секин (NREM) ва тез (REM) уйқу. Тун давомида бу икки фаза бир неча бор навбатма-навбат алмашади. Олимлар аниқлашича, айнан шу алмашинув хотира учун жуда муҳим.

Секин уйқу – бу миянинг маълумотни “синима” қилиб қабул қилиш жараёни. Бу вақтда “энграмма нейронлари” деб аталувчи махсус нейронлар фаоллаша бошлайди. Улар — муҳим хотираларни сақлаш учун жавобгар. Шу билан бирга, ацетилхолин моддаси даражаси пасаяди, бу эса ахборотни чуқурроқ қайта ишлашга ёрдам беради.

Тез уйқу эса аксинча, мияда фаолликни оширади, туш кўришни кучайтиради ва “оператив хотира”ни бўшатади. Шу босқичда кераксиз ёки такрорланган маълумотлар ўчирилади, хотирада изчиллик юзага келади.

Нима учун бу биз учун муҳим?

Тадқиқот муаллифлари таъкидлашича, ушбу илмий хулосалар нафақат ҳар кунлик ҳаётимизда, балки тиббий соҳада ҳам катта аҳамиятга эга. Хусусан:

  • Посттравматик стресс касалликларини енгиллаштириш,

  • Альцгеймер ва бошқа нейродегенератив хасталиклар билан боғлиқ хотира муаммоларини аниқлаш ҳамда бартараф этишда бу билимлар асос бўлиши мумкин.

Шунингдек, тадқиқот яна бир бор уйқунинг ҳаётий аҳамиятга эга эканини кўрсатади. Ҳар куни 7–9 соат ухлаш нафақат жисмоний соғлиқ, балки хотира, диққат ва ақлий фаолият учун ҳам зарур. Айниқса, таълим олиш, имтиҳонларга тайёргарлик ёки интеллектуал иш юритиш даврида тўйинган уйқу муваффақият гаровидир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Тунги “мия таҳрирчилари”: Хотира қай тарзда уйқуда қайта ишланади?