1 034
Шавкат Мирзиёев Саудиянинг ACWA Power компанияси раиси билан қуёш электр станциялари қуриш масаласини муҳокама қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи мажлиси доирасида ACWA Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилган.
Давлат раҳбари компания Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш ва қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишга ҳисса қўшаётганини юқори баҳолаган.
Водород энергетикасини ривожлантириш, шамол электр станцияларини қуриш, хорижий экспертлар иштирокида юқори малакали миллий кадрларни тайёрлаш муҳимлиги қайд этилган.
Муҳаммад Абдулла Абунайян компания Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришга, шунингдек, келгуси йилнинг биринчи чорагида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон—Саудия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди