date
views 256

Ўзбекистонда рассрочка бозори назорат қилиниши мумкин

Ўзбекистонда рассрочка бозори назорат қилиниши мумкин
Ўзбекистон Марказий банки мамлакатда тобора оммалашиб бораётган рассрочка, яъни BNPL («Ҳозир сотиб ол – кейин тўла») тизимини назорат қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда 2 май куни Халқаро валюта жамғармаси конференциясида маълум қилинди, деб хабар беради Kursiv Uzbekistan.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Марказий банк халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликда назоратга олинмаган бозор сегментларини таҳлил қилиш мақсадида мунтазам стресс-тестлар ўтказмоқда. Айниқса, аҳоли қарз юкини ошириш хавфи бор тизимларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

BNPL ана шундай тизимлардан бири сифатида қайд этилди. Унинг тез ўсиши сабабли, фуқаролар қарз мажбуриятларини банк тизимида қайд этиш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизмлари жорий этилиши кўзда тутилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда рассрочка бозори назорат қилиниши мумкин