date

Қатар компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритади

Қатар компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритади

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ҳам тайёрланади. Буни вазир Лазиз Қудратов Қатарнинг давлат ва бизнес сектори вакиллари билан учрашувларида айтди.

Тадбирларда Qatar Pharma, Tamam International, Almana Group, Ariane Real Estate, Retaj Group, Al Mansour Group, Petro White, Qatar Mining, Global Infrastructure Partners, Qatar Investment Authority ва Al Jabor Trading каби етакчи компаниялар раҳбарлари қатнашган.

Ўзбекистон томони энергетика, фармацевтика, машинасозлик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, туризм йўналишларида инвестиция имкониятларини тақдим этди.

Энди икки давлат бизнес доиралари фармацевтика маҳсулотларини маҳаллийлаштирмоқчи, қурилиш ва кўчмас мулк соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинган. Шунингдек, «ақлли» шаҳар ҳудудларини ривожлантириш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, туризм инфратузилмаси ва меҳмонхона бизнесига инвестициялар киритилади.

2026 йилда Доҳада Made in Uzbekistan кўргазмасини ўтказиш ҳамда Ўзбекистон—Қатар бизнес кенгашини ташкил этишга ҳам икки томон рози бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қатар компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритади