date

Нефт нархи 150 долларгача чиқиши мумкин: бензин қимматлашадими?

Нефт нархи 150 долларгача чиқиши мумкин: бензин қимматлашадими?

Қатар энергетика вазирининг сўзларига кўра, агар кўпроқ мамлакатлар нефт экспортини тўхтатса, нефт нархи 150 долларгача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақида Financial Times нашри хабар берди.

Дунё тарихдаги энг катта таъминот йўқотишига дуч келмоқда: Ҳормуз бўғози орқали ҳозирги транспорт оқими (90% пасайиш) билан бозор ойига тахминан 600 миллион баррел йўқотишни бошлаши мумкин.

Шу шароитда АҚШ Россияга қарши санкцияларни юмшатишга мажбур бўлди ва Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводларига апрель ойининг бошигача сузувчи омборлардан Россия нефтини сотиб олишга рухсат берди.

Ҳозирча Ўзбекистонга бу жараёнлар таъсир қилмайди. Лекин кейинчалик бозорларимизга ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Масалан, биринчи навбатда бензин нархи кўтарилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Нефт нархи 150 долларгача чиқиши мумкин: бензин қимматлашадими?