Bitcoin китлари харидни тўхтатди: Талаб пасайиши нархга босим ўтказмоқда

CryptoҚуант таҳлилий платформасининг сўнгги ҳисоботига кўра, Bitcoin бозорида йирик инвесторлар ўртасида талабнинг сезиларли даражада пасайиши кузатилмоқда. 1 000 дан 10 000 гача Bitcoin (БТК) сақлайдиган "китлар" ҳисобларидаги йиллик баланс ўсиши жорий йилдаги энг тез суръатларда манфий кўрсаткичга ўтди. Феврал ойидан буён ойлик ўсиш деярли тўхтаган бўлиб, бу бозорда активларни тўплашдан кўра, уларни сотиш (дистрибусия) жараёни бошланганидан далолат беради. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
ЭТФ ва корпоратив ғазналарни ўз ичига олган 100 дан 1 000 гача БТК эгалари, яни "дельфинлар" гуруҳида ҳам ўсиш суръатлари кескин секинлашган. CryptoҚуант таҳлилчиларининг таъкидлашича, тарихан бундай даврлар нархнинг узоқ муддатли заифлашувидан олдин содир бўлган. Чунки айнан ушбу гуруҳлар Bitcoin бозоридаги таркибий талабнинг асосий манбаи ҳисобланади.
Макроиқтисодий ва геосиёсий ноаниқликлар фонида крипто бозордаги пасайиш тенденцияси чуқурлашмоқда. Гарчи узоқ муддатли эгалар қўлидаги таклиф 15,8 миллион БТК билан рекорд даражага етган бўлса-да, бу бозорда янги иштирокчилар йўқлигидан далолат берувчи "беариш" (айиқлар бозори) сигнали сифатида баҳоланмоқда. Ҳозирда умумий Bitcoin таклифининг қарийб 40 фоизи зарар кўраётган инвесторлар қўлида қолмоқда.
ҲашКей Груп тадқиқотчиси Тим Суннинг фикрича, Bitcoin нархи 55 000 ва 60 000 УСД оралиғида ўзининг реал туб нуқтасини топиши мумкин. Бироқ бу прогноз АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддиятлар кучаймаслиги ҳамда Фед фоиз ставкаларини оширмаслиги шарти билан амал қилади. Ҳозирча бозор иштирокчилари ўртасида пессимистик кайфият устунлик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!