11:50 / 06.03.2020
3 054

Саудия Арабистони ширкати Ўзбекистонга 2 млрд долларлик инвестиция киритади

Саудия Арабистони ширкати Ўзбекистонга 2 млрд долларлик инвестиция киритади
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Саудия Арабистонининг йирик инвестори ― ACWA Power компанияси билан умумий қиймати 2 миллиард АҚШ долларига тенг учта битим имзолади. Ушбу келишув ва битимларда Ўзбекистон энергетика соҳасининг тараққиёти ҳамда барқарорлигини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Имзоланган 3 та ҳужжатлар таркибига қуйидагилар киради:
- 1,2 миллиард долларлик инвестиция шартномаси электр энергиясини сотиб олиш бўйича 25 йиллик шартнома (PPA) ҳамда 1500 МВт қувватли буғ-газ турбинали электр станциясини (БГҚ) қуриш ва эксплуатация қилиш ишларига сарфланади;
- 0,55–1,1 миллиард АҚШ доллар қийматидаги навбатдаги лойиҳа қуввати 500–1000 МВт га тенг шамол электр станциясини барпо этиш тўғрисидаги битимни ўз ичига олади;
- Мутахассисларнинг техник кўникмаларини ошириш юзасидан ўқув марказини ривожлантириш бўйича ўзаро англашинув меморандуми (АМ).
1500 МВт қувватга эга янги буғ-газ қурилмаси (БГҚ) Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида қурилиши режалаштирилган. Ушбу электр энергияси ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестицион лойиҳада ҳам келишувга мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ягона харидор сифатида иштирок этади.

Лойиҳага мувофиқ қуриладиган янги буғ-газ қурилмасининг самарадорлиги 60% дан зиёд бўлиб, одатда у электр энергия ишлаб чиқаришга сарфланадиган табиий газ миқдорини қарийб икки марта кўп тежаш имконини беради.

Энергетика вазирлиги билан қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш бўйича имзоланган шартномага биноан ACWA Power компанияси Ўзбекистонда 500–1000 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуради ва фойдаланишга топширади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан имзоланадиган учинчи келишувга мувофиқ ACWA Power компанияси АҚШнинг Air Products & Chemicals компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда энергетика ва кимё технологияси соҳаларида мутахассислар тайёрлаш юзасидан Ширин шаҳридаги коллежда техник кўникмаларини ошириш бўйича ўқув дастурларини тақдим этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Саудия Арабистони ширкати Ўзбекистонга 2 млрд долларлик инвестиция киритади