Марказий банк ахборот хизмати жорий йилнинг 9 ойидаги ички валюта бозоридаги ҳолат ва 2020 йил якунига қадар кутилаётган тенденциялар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, сўнгги икки ой давомида карантин билан боғлиқ чекловларнинг юмшатилиши ҳамда иқтисодий фаолликнинг аста-секинлик билан тикланиб бориши таъсирида ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талабнинг нисбатан юқори даражада бўлиши кузатилди. Бу асосан карантин шароитларида қондирилмаган талабнинг маълум бир кечикиш орқали юзага чиқиши билан изоҳланади.
2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан жами 10,7 млрд. долларлик хорижий валюта сотиб олинди. Мазкур даврда ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 7,0 млрд. долларни ташкил этиб, қолган 3,7 млрд. долларлик талаб эса Марказий банкнинг интервенциялари ҳисобига тўлиқ қондирилди.
2020 йилнинг 9 ойи давомида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 4,3 млрд. долларни ташкил этди. Сентябрь ойида пул ўтказмалари миқдори 638 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ошди. Бу ўз навбатида, халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг мувозанатлашиб бораётганлигидан далолат беради.
Мазкур даврда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 3,2 млрд. долларни ташкил этиб, айни пайтда улар томонидан 2,9 млрд. доллар сотиб олинди.
Ҳозирги кунда жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга ошириш учун тижорат банклари кассаларида нақд хорижий валюта қолдиғи 480-550 млн. доллар миқдорида бўлиши таъминланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди