21:43 / 07.12.2021
2 028

Ўзбекистон—Қозоғистон бизнес-форумида қарийб 6 млрд долларлик лойиҳалар имзоланди

Ўзбекистон—Қозоғистон бизнес-форумида қарийб 6 млрд долларлик лойиҳалар имзоланди
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доиралари ўртасида умумий қиймати 5,9 миллиард долларлик шартномалар имзолади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида ишбилармонлар кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ва бизнес-форум бўлиб ўтган. Форум якунлари бўйича умумий қиймати 5,9 миллиард долларлик қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича савдо шартномалари, икки томонлама битимлар имзоланган.

«Gazeta.uz»нинг Forbes’га таяниб ёзишича, кенгаш йиғилишида Навоий вилояти ҳокимлиги, Карлскрона (Қозоғистон) ва KazakhExport (Қозоғистон) ўртасида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган насос ва электр жиҳозларини экспортга етказиб беришни осонлаштириш ва «Навоий» махсус иқтисодий зонаси ҳудудида насос ва электр жиҳозларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланган.

Бундант ташқари, «Ўзавтосаноат» ва Қозоғистоннинг «Аллур» компаниялар гуруҳи ўртасида Chevrolet Nexia автомобилларини кичик тугунли усулда саноат йиғиш ва автомобиль бутловчи қисмларини етказиб бериш лойиҳасини амалга ошириш бўйича навбатдаги келишув имзоланган.

Шунингдек, «Ново-Ангренская» иссиқлик электростанциясига Қозоғистон кўмирини беш йил муддатда етказиб бериш бўйича Mining Works МЧЖ билан шартнома имзоланган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қозоғистон Миллий тадбиркорлар палатаси Ўзбекистон—Қозоғистон ишбилармонлар кенгашининг 2022 йилга мўлжалланган асосий тадбирлари режасини тузиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 5 декабрь куни Қозоғистонга амалий ташриф билан борган, 6 декабрь куни эса Тошкентга қайтиб келганди.

Ташриф чоғида Оқўрдада Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев тор доирада музокаралар ўтказилган. Унда Мирзиёев икки мамлакат табиий иқтисодий ҳамкор эканини, иқтисодиётлари рақобат қилмаслиги, аксинча бир-бирини тўлдириб туришини айтган. 2021 йилда Ўзбекистон—Қозоғистон ўртасида товар айирбошлаш рекорд даража — 4 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Музокаралар чоғида товар айирбошлашни 2022 йилда 5 миллиардга, узоқ муддатли истиқболда эса 10 миллиардга етказиш мақсад қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон—Қозоғистон бизнес-форумида қарийб 6 млрд долларлик лойиҳалар имзоланди