12:26 / 28.04.2022
1 619

Андижонда қўшмачилик қилиш мақсадида вояга етмаган қизларни уйида сақлаган аёл ушланди

Андижонда қўшмачилик қилиш мақсадида вояга етмаган қизларни уйида сақлаган аёл ушланди
Андижон вилояти Хўжаобод туманида 15 апрель куни қўшмачилик билан шуғулланиб келаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Андижон вилояти ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Хўжаобод туманида яшовчи аёл А.Х. (1988 йилда туғилган) яшаш хонадонида 2 нафар вояга етмаган қизлар А.С. ва Ў.С.ни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун сақлаб келгани аниқланган. У қизларни 500 минг сўм эвазига мижоз билан жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Фуқаро А.Х.дан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё тариқасида холислар иштирокида олинган. Ҳолат юзасидан терговга қадарли текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда қўшмачилик қилиш мақсадида вояга етмаган қизларни уйида сақлаган аёл ушланди