date
views 1 181

ДХХ Тошкент туманида ҳоким ёрдамчисини қўлга олди

ДХХ Тошкент туманида ҳоким ёрдамчисини қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга олинди, деб хабар беради ЎзА.

Маълум қилинишича, Тошкент туманида яшовчи 40 ёшли шахс мазкур тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимда ишловчи синфдоши билан келишган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 4 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Улар ўз «хизмати эвазига» 30 минг доллар талаб қилишган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 40 ёшли шахс сўралган пулни олган вақтида ушланган. Шунингдек, унинг кўрсатмаси асосида ҳоким ёрдамчиси ҳам қўлга олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Тошкент туманида ҳоким ёрдамчисини қўлга олди