
Тошкент вилояти Зангиота туманлараро судининг суд буйруқларига асосан Тошкент тумани Халқ таълим бўлимида иш фаолиятини олиб бораётган 19 нафар ходимнинг, ойлик иш ҳақини тўламаётган қарздорликларини ундириш юзасидан Бюронинг Тошкент туман бўлимига ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Тошкент тумани Халқ таълим бўлимида иш фаолиятини олиб бораётган 19 нафар ходимнинг тўланмаётган иш ҳақидаги қарздорлиги яъни 19. 169. 832 сўм пул маблағлари, жавобгар Тошкент тумани Халқ таълим бўлимидан тўлиқ ундирилиб берилган.
Шунинг асосида мазкур ижро ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар