Lacetti Янгиер шаҳридан топилди

Lacetti Янгиер шаҳридан топилди
Гулистон шаҳар хусусий нотариал идорасининг ижро хатига асосан қарздор М.Шодиевадан ундирувчи “Анор банк” акциядорлик жамияти фойдасига 15.000.000 сўм қарз ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Боёвут тумани бўлимига келиб тушган кундан ишга киришган.қарз вақтида тўланмаганлиги сабабли, ижро иши доирасида қарздорга тегишли Lacetti русумли автомашинасига нисбатан 2022 йил 27 март куни қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан тезкор қидирув тадбирлари давомида, Lacetti русумли автомашина Янгиер шаҳридан топилиб, хатланди ва вақтинча сақлаш учун Янгиер шаҳарда жойлашган ЙПХ масканига олиб борилди. Ҳозирда қарзни ундириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар