21:42 / 28.04.2022
882

«ОАВ эркинлиги ва савияли журналистика демократиянинг ажралмас қисми...» — Саида Мирзиёева

«ОАВ эркинлиги ва савияли журналистика демократиянинг ажралмас қисми...» — Саида Мирзиёева
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Миллий масс-медиани қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқ ҳимоячилари, Европа ва Осиё давлатлари элчилари иштирокида Женевада бўлиб ўтган тадбирда нутқ сўзлаб, ташкилотчиларга Ўзбекистондаги сўз эркинлигининг ривожланиш босқичлари ҳақида маълумот берди.

Мирзиёева ўз чиқиши аввалида Масс-медиа фондининг мақсад ва вазифалари ҳақида тўхталиб, ОАВ эркинлиги ва савияли журналистика демократиянинг ажралмас қисми эканини таъкидлаган.

Жаноби олийлари ҳамда жаноби олиялари,
Хонимлар ва жаноблар.

Ҳамкасбларим (сафдошларим) ва мен сизларни бу ерда, Ўзбекистонни халқаро ҳамжамиятга янада яқин қилишдек ажойиб воқеа муносабати билан кўриб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Бизнинг фондимиз 2019 йили медиабозордаги оммавий ахборот воситаларига тенг имконият яратиш, шунингдек журналист ва блогерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида таъсис этилди. Биз оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва савияли журналистика демократиянинг ажралмас қисми деган фикрга қатъий таянамиз.

Сўз эркинлигини, давлат органлари шаффофлиги ва жамият олдида ҳисобдорлигини таъминламай туриб, ҳақиқий ислоҳотларни амалга ошириб бўлмайди. Фуқаролик жамияти институти бўлмиш фондимиз олижаноб фаолияти билан президент Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Инсон қадри ва шаъни устуворлигига асосланган Янги Ўзбекистонни барпо этишда кўмакчи бўлмоқда. Ушбу стратегия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг уч рукни – хавфсизлик, тараққиёт ва инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашга тўлиқ мос келади.

Биз мазкур йўналишларда очиқ ва кенг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканлигимизни билдирамиз. 2022 йил мартда Cotton Campaign томонидан ўзбек пахтасига бойкотнинг бекор қилингани бунинг ижобий натижаларидан биридир. Бу юртимизда болалар ва мажбурий меҳнатнинг буткул йўқ қилингани ҳолатининг ҳам тан олинишидир. Шу муносабат билан Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа халқаро ҳамкорларимизга мамлакатимиз билан конструктив мулоқот учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Муҳтарам дўстлар.

Бугун делегациямиз БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет ва БМТнинг Женевадаги бўлинмаси бош директори Татяна Валовая билан самарали учрашувлар ўтказди. Биз барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида аёллар ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги масалаларини батафсил муҳокама қилдик. Айтиш жоизки, мен хотин-қизлар таълим олиш учун тенг имкониятга эга бўлиши ва аёлларга оид салбий стереотипларга қарши курашни шахсан зиммамдаги масала, деб биламан.

Кўпчиликка маълум, парламентларнинг аёл- спикерлари жаҳон саммити тарихда илк бор 2022 йил кузида қадимий ва ҳамиша гўзал Самарқандда бўлиб ўтади. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу муҳим тадбирда қатнашишга ва унга ҳисса қўшишга барчангизни чорлайман.

Ҳурматли меҳмонлар, Сизни ортиқча толиқтирмаслик учун нутқимга якун ясайман.

Келинг, мулоқотимизни эркинроқ муҳитда давом эттирсак.

Мен юз фоиз муваффақиятли битта дипломатия турини биламан – бу гастро-дипломатиядир!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «ОАВ эркинлиги ва савияли журналистика демократиянинг ажралмас қисми...» — Саида Мирзиёева