05:00 / 29.04.2022
977

Гулистонда ҳайдовчиси ухлаб қолган Damas пиёдалар ўтиш кўпригига урилди

Гулистонда ҳайдовчиси ухлаб қолган Damas пиёдалар ўтиш кўпригига урилди
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Damas ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида пиёдалар ўтиш кўпригига урилиб, тан жароҳати олди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, воқеа 28 апрель куни соат 06:00 ларда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шоҳкўчасида юз берган. Ухлаб қолган ҳайдовчи (1993 йилда туғилган) руль бошқарувини йўқотган ва пиёдалар ўтиш кўприги устунига урилган.

Оқибатда тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулистонда ҳайдовчиси ухлаб қолган Damas пиёдалар ўтиш кўпригига урилди