
Андижон вилоят «Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ юристи криптомайнингдан фойдаланиб, давлат манфаатига (дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 3 миллиард сўм) сўм зарар келтирди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Таъкидланишича, 2022 йилнинг 13 январь куни «Андижон ҲЭТК» акциядорлик жамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган рейд давомида мазкур жамиятнинг юридик бўлими етакчи юрисконсульти Ш.Ю. ўзига тегишли хонадон ер тўласида криптомайнинг қурилмаларини ўрнатгани маълум бўлди. У мазкур қурилмаларни ўзбошимчалик билан тегишли ҳужжатларсиз электр тармоғига улаб, ундан фойдаланган ва давлат манфаатига катта зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар