Адлия вазири Русланбек Давлетов Сенат ялпи мажлисидаги ҳисоботида «Гуанжо» клиникаси ҳақида эслаб ўтган ва фирибгарлик жиноятлари кескин ошиб кетганини айтган.
«Фирибгарлик, киберфирибгарлик ҳозир авж оляпти. Янги молиявий пирамидалар пайдо бўляпти. Фуқароларимиз қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жиноий жавобгарлик борлигини билиб туриб ҳам бу йўлдан қайтмаяпти. Биз аҳолимизда фирибгарлик, киберфирибгарликка қарши «иммунитет» пайдо қилишимиз керак. Алданиб қолмаслиги учун керакли маълумотни етказишимиз, осон даромад топиш илинжида тузоққа тушиб қолмаслиги чораларини кўришимиз керак», деган вазир.
Давлетовнинг айтишича, фирибгарлик сўнгги 4 йилда 4 бараварга, (2018 йилда 6 483 та, 2019 йилда, 6 321 та, 2020 йилда 10 496 та, 2021 йилда 24 554 та), киберфирибгарлик эса сўнгги 3 йилда 8,3 бараварга кўпайиб, ҳозирда умумий жиноятчиликнинг қарийб 5 фоизига етган.
«Иккинчи томондан, давлат органлари ҳушёр бўлиб, фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиб бориши зарур. Яқиндаги битта хусусий клиника атрофидаги ҳолатларда, давлат бу клиникага лицензия берган, қонуний ишлашига ишонч билдирилган, мана энди бутун халқни алдагани маълум бўляпти», деган Адлия вазири.
Шунингдек, фирибгарлик содир этган ва зарарни тўлиқ тўламагани учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахслар жазони ўташ давомида тўлиқ зарарни қопламаган бўлса, шартли озод қилинмаслигини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи