19:06 / 29.04.2022
990

Навоийда оғуфурушга суд ҳукми ўқилди

Навоийда оғуфурушга суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида оғуфурушга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

1975 йилда туғилган Ж.Жиянов (шахси ўзгартирилган) 2020 йил май ойида тақиқланган экинларни етиштириш мақсадида, Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани “Добусия” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган қаровсиз ерга таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик воситалари бўлган экин ҳисобланган “Марихуана” ўсимлиги уруғини экиб, ушбу уруғдан ўсиб чиққан 1 туп “Марихуана” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келган.

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, келгусида гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадини кўзлаб, 2021 йил 31 октябрь куни соат 1520 ларда ҳар 100 граммини ўртача 3.000.000 сўмдан жами 30.000.000 сўмга бир дона оқ рангли полиэтилен сумка ва ушбу сумка ичига алоҳида қадоқланиб, бир дона оқ рангли қопга солинган, оч жигар-яшил рангли, қўл билан ушлаб кўрилганда қуруқ ҳолдаги, ўзига хос ўткир ҳидли, ўтсимон кўринишдаги, Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 31.10.2021 йилдаги №173-сонли хулосасига кўра, соф оғирлиги 1043 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик моддасини тезкор тадбир қатнашчиси фуқаро Б.Ражабовга Хатирчи тумани, “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини яқинидаги “Зарафшон” дарёси бўйида қонунга хилоф равишда сотиш йўли билан ўтказиш учун олиб бораётганида, Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ва ДХХ Навоий вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, ашёвий далиллар билан қўлга олиниб, ўзининг жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмасдан суиқасд қилган.

Суд, Ж.Жияновни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароити инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ЖКнинг 270-моддаси
1-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 8 (саккиз) йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шерали Хомидов, Жиноят ишлари бўйича
Хатирчи туман судининг раиси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда оғуфурушга суд ҳукми ўқилди