22:16 / 30.04.2022
1 159

Ўзбекистонда онлайн қиморни реклама қилган блогерлар, вайнерларга нисбатан текширув бошланган

Ўзбекистонда онлайн қиморни реклама қилган блогерлар, вайнерларга нисбатан текширув бошланган
Ўзбекистонда букмейкерлик хизматларини амалга ошириш ва уларни реклама қилиш тақиқланган. Шунга қарамай, Instagram ижтимоий тармоғида айрим ўзбекистонлик блогерлар онлайн қиморни реклама қилиши ҳолатлари аниқланган.

Хусусан, «Shoqqi vines» аккаунти фойдаланувчиси қимор ва таваккалчиликка асосланган веб-сайтларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқатиб келаётгани маълум бўлган. Фойдаланувчи реклама учун номаълум шахсдан маълум бир миқдорда маблағлар олиб келган. Ҳозирда ушбу шахсни аниқлашга қаратилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«‘Shoqqi vines’ профилидаги Шуҳратжон мени реклама учун чақирдилар. Мен унинг тотализатор, қиморбозлик эканидан хабарим йўқ эди», — дейди актрисалардан бири.

Фото: Кадр/ «Ўзбекистон 24»
Шунингдек, машҳур кулги жамоалардан бирининг аъзоси ҳам қимор ўйинларини реклама қилгани ҳолати аниқланган.

«Реклама қилинган платформада рулетка ва промокодлар нима эканини билмасдим. Барча-барчадан узр сўрайман ва бундай видеолар қайтиб қўймасликка сўз бераман», — дейди актёр.

Фото: Кадр/ «Ўзбекистон 24»
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.

Онлайн қимор, Блогер, Вайнер, Реклама қилиш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда онлайн қиморни реклама қилган блогерлар, вайнерларга нисбатан текширув бошланган