
Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувидаги Фарғона вилоят ДСБнинг 08.04.2022 йилги қарздор "Алл Металл Голд” МЧЖдан ундирувчи Фарғона шаҳар ДСИ фойдасига жами 3 млрд. 943 млн. сўм солиқ қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздорга ихтиёрий муддат берилиб, қонун талаблари тушунтирилган.
21.04.2022 йил куни қарздор "Алл Металл Голд” МЧЖ 3 млрд. 943 млн. сўм қарзини ундирувчи Фарғона шаҳар ДСИ фойдасига тўлиқ ҳолатда тўлади ва ижро иши амалда тамомланди.
Шунингдек, бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида бўлган Фарғона вилоят ДСБнинг 08.04.2022 йилги қарздор "ROLLED STEEL PLUS” МЧЖдан ундирувчи Фарғона шаҳар ДСИ фойдасига жами 689,5 млн. сўм солиқ қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздорга ихтиёрий муддат берилиб, қонун талаблари тушунтирилган ва огоҳлантирилган.
22.04.2022 йил куни қарздор "ROLLED STEEL PLUS” МЧЖ 689,5 млн. сўм қарзини ундирувчи Фарғона шаҳар ДСИ фойдасига тўлиқ ҳолатда тўлади ва ижро иши амалда тамомланди. Бюро томонидан солиқ ундирувлари давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар