Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Ўзбекистонда тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун «Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси» таъсис этилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Қайд этилишича, стипендия бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олаётган ёшларга берилади. У ҳар бир тиббиёт олий таълим муассасасининг 5 нафаргача номзодига бир йил мобайнида ажратилади.
Ушбу стипендияга номзодларни саралаш ҳақидаги эълон танлов ўтказилишидан камида 1 ой олдин матбуотда эълон қилинади. Номзодлар томонидан аризалар мавжуд 11 та тиббиёт олий ўқув юртининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимига тақдим этилади.
Ҳужжатлар навбатдаги босқичда вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси томонидан кўриб чиқилгач, вазир буйруғи асосида берилади. Стипендия миқдори Ибн Сино номидаги давлат стипендияси миқдорига тенглаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда