22:43 / 01.05.2022
2 064

Ўзбекистонда туман мактабгача таълим бўлимлари фаолияти тугатилиши мумкин

Ўзбекистонда туман мактабгача таълим бўлимлари фаолияти тугатилиши мумкин
Ижтимоий тармоқларда туман мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини тугатиш тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, вазирликка Президент администрацияси томонидан туман мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини тугатиш ҳамда бошқа масалаларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилган. Айни пайтда вазирлик ҳар томонлама таҳлил ўтказиш ва туман мактабгача таълим бўлимларини оптималлаштириш бўйича масъул бошқарма ва идоралардан, жумладан, ҳудудий бошқармалардан таклифларни йиғиш, шунингдек, Молия вазирлиги билан ҳамкорликда барча механизмларни батафсил ишлаб чиқишни режалаштирилган.

Бугунги кунда қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиш жараёнининг энди бошланганини инобатга олиб, туман мактабгача таълим бўлимлари қандай ўзгариши тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

МТВ туман бўлимларини оптималлаштиришда барча ходимларнинг, бутун тизимнинг манфаатлари, шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг алоҳида ўзига хос хусусиятлари инобатга олинишини кафолатлайди. Ушбу йўналишдаги илғор жаҳон тажрибаси ҳам қарор лойиҳасини ишлаб чиқувчилар томонидан ҳисобга олинади. Бундан ташқари, амалиётда, ҳар қандай таклифлар ҳудудлардан бирида тажриба-синов тариқасида ўтказилгандан кейин республика миқёсида жорий этилади.

Туман бўлимларини оптималлаштириш натижасида жойларда янада самарали бошқарув тизими тузилиб, мактабгача таълим тизимида сифатни ошириш ва коррупция омилларини камайтиришга қаратилади. Бу қадам 2022—2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва 2017 йилда қабул қилинган Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ бўлиб маъмурий ислоҳотларнинг бир қисми ҳисобланади.

«Мавжуд туман мактабгача таълим бўлимлари ўрнига пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай маҳаллий бошқарув шаклларининг иш механизмлари, тузилиши ва вазифалари тўғрисида аниқроқ тушунчага эга бўлмагунча, шошилинч хулосалар қилмасликка чақирамиз», — дейилади вазирлик муносабатида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда туман мактабгача таълим бўлимлари фаолияти тугатилиши мумкин