date
views 973

Истеъмол товарлари ва хизматлар нархи қанчага ошгани маълум қилинди

Истеъмол товарлари ва хизматлар нархи қанчага ошгани маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлашди.

Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 10,4 фоизга етди.

2022 йилнинг апрель ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 2,1 фоизга ошди.

Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари 1,4 фоиз ва аҳолига пуллик хизматлар 0,5 фоизга ошди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Истеъмол товарлари ва хизматлар нархи қанчага ошгани маълум қилинди