Кадр: YouTube
Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимининг бодикамераси орқали ёзиб олинган видео тарқалди, унда ходимлар ҳайдовчини ҳақорат қилгани тасвирланган. Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳолатга муносабат билдириб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Видеолавҳада ЙПХ инспектори ва ҳайдовчининг ўзаро тортишуви ва ЙПХ ходимининг хизматда фойдаланиш учун бириктирилган бодикамераси хотирасидаги видеолавҳалар акс этган ҳолатларни кўриш мумкин.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 12 март куни соат тахминан 22:50 ларда ҳайдовчи Х.Ш. бошқарувидаги Lacetti русумли транспорт воситасида Жиззах шаҳар Мустақиллик кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Тунги хизматга жалб этилган ЙПХ инспекторлари сафдор А.Шодмонов ва бошқалар томонидан суриштирув давомида ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда экани аниқланган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133 ва 131-моддаси (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) 1-қисми бўйича тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди ва фуқаро Х.Ш.нинг адвокати сўровига асосан ЙПХ инспектори сафдор А.Шодмоновнинг хизматда бириктирилган бодикамера хотирасидаги видеолавҳалар CД-диск билан тўпланган ҳужжатларга қўшиб, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига 2022 йил 29 апрель куни тегишли тартибда кўриб чиқиш учун қайта юборилган.
ЙПХ инспектори сафдор А.Шодмоновнинг хизматда фойдаланиш учун бириктирилган бодикамераси хотирасидаги видеолавҳада 2022 йилнинг 12 март куни соат 23:03 ларда шу ерда хизматда бўлган ЙПХ инспекторлари билан ўзаро мулоқот чоғида ҳақоратомуз сўзлар айтгани акс этган.
Шунингдек, 2022 йилнинг 28 апрель куни соат тахминан 15:30 ларда ЙПХ инспектори сафдор А.Шодмонов томонидан Жиззах шаҳар О.Азимов кўчасида Nexia-2 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси (Х.Ш.нинг ўғли) I.Д.ни ҳаракат давомида уяли алоқа воситасида фойдаланиб келгани учун тўхтатган. Ҳайдовчи қоидабузарлигини тан олмаган ва ҳолат юзасидан қоғоз шаклдаги маъмурий баённома расмийлаштиришни талаб этган ҳамда ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасида ўзаро тортишув юзага келган.
Ҳозирда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан ушбу ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан ходимларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда